Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

135-модда - Давлат хусусий мулкни умумий мулкка айлантириши мумкин эмас. Чунки умумий мулк - давлатнинг раъйига қараб эмас, балки мулкнинг моҳияти ва сифатида ўз ифодасини топади.


136-модда - Умматнинг ҳар бир вакили умумий мулкчилик доирасига кирадиган барча бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Давлат бирор шахсга умумий мулкка эгалик қилишга ёки уни ўз фойдасига бўйсундириш (эксплуатация)га рухсат бериб, раийятни ундан маҳрум қилиши мутлақо мумкин эмас.


137-модда - Давлат раийятнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда, қўриқ ерлардан ёки умумий мулк ҳисобланган нарсалардан ўз ҳимоясига олиб қўйиши жоиз.


138-модда - Бойлик жамғариш - гарчи закоти берилса ҳам - ман қилинади.


139-модда - Закот мусулмонлардан йиғиб олинади. Закот шариат белгилаб берган мулклардан - пул, тижорат воситалари, чорва ва донлардан - олинади. Шариатда кўрсатилмаганларидан олинмайди. Закот - балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, мукаллаф ёки гўдак ва мажнун бўлган ғайримукаллаф бўлишидан қатъий назар - ҳар бир мулк эгасидан олинади. Олинган моллар Байтулмолнинг алоҳида бўлимига қўйилади ва Қуръони Каримда зикр қилинган саккиз тоифанинг бир ёки бир нечасига сарфланади.


140-модда - Жизя зиммийлардан йиғиб олинади. Агар тўлашга қодир бўлсалар, балоғатга етган эркаклардан олинади. Аёллар ва болалардан олинмайди.


141-модда - Хирож хирожий ерлардан имкониятига қараб йиғиб олинади. Ушрий ерлардан эса амалда битган ҳосилдан закот (ушр) олинади.


142-модда - Мусулмонлардан Байтулмолнинг харажатларини қоплаш учун шариат ижозат берган солиқлар йиғиб олинади. Шу шарт биланки, солиқлар мулк эгасининг одатий эҳтиёжларидан ортган мол-мулк ҳисобидан олинади ҳамда давлат эҳтиёжларини қоплашга етарли бўлиши риоя қилинади (ғайри мусулмонлардан солиқ мутлақо олинмайди. Улардан фақат жизя олинади).


143-модда - Шариат умматга вожиб қилган ҳар қандай амални бажариш учун Байтулмолда маблағ мавжуд бўлмаса, масъулият уммат зиммасига ўтади. Бундай ҳолда давлат солиқ солиш орқали бу маблағни умматдан йиғиб олиш ҳуқуқига эга. Шариат умматга вожиб қилмаган амаллар учун эса давлат ҳеч қандай солиқ солиши жоиз эмас. Давлат маҳкама ва идораларнинг таъминоти учун ёки бирор манфаатни адо қилиш учун тўлов солиқлари олиши жоиз эмас.

 

196-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203